Нукуслик ҳунарманднинг миллий қўғирчоқлари

Нукуслик “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси Маҳада Алламбергенова узоқ йиллардан буён миллий қўғирчоқлар ясаш билан шуғулланади.

Ҳунарманднинг оддий қоғоз, ёғоч, мато ва бўёқлардан фойдаланиб ясаган бежирим қўғирчоқлари ҳамда эсдалик буюмлари ўзига хослиги билан диққатга сазовор. Уларда қорақалпоқ халқининг тарихи ва миллий этнографияси яхши тасвирланган.

Уста ўз ижод намуналарини мамлакат миқёсидаги ҳамда қўшни давлатларда ўтказилган қатор кўргазмаларда муваффақиятли намойиш этган. Шу билан бирга, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида шу кунгача 100 дан зиёд қизга ўз ҳунари сир-асрорларини ўргатган.

photo_2020-05-25_20-56-37.jpg
photo_2020-05-25_20-56-21.jpg
photo_2020-05-25_20-56-17.jpg
photo_2020-05-25_20-56-12.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА