7 май (хотира)
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлапберган Қайипбергенов 1929 йил 7 майда Кегайли туманида (Ҳозир Нукус тумани ҳудуди) туғилган.
“Секретар”, “Муаллимга раҳмат”, “Сўнгги ҳужум”, “Совуқ томчи”, “Қорақалпоқ қизи”, “Маманбий афсонаси”, “Бахтсизлар”, “Гумроҳлар”, (Қорақалпоқ достони) ва бошқа кўплаб ҳикоя, қисса ва романлар китоблари нашр этилган. Адибнинг деярли барча асарлари ўзбек ва жаҳоннинг қатор тилларига таржима қилинган.
Атоқли адибнинг номини абадийлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, Нукус шаҳридаги катта кўчалардан бири Тўлапберган Қаипберганов номи билан аталади. Тошкентдаги Адиблар хиёбонида унинг муҳташам ҳайкали ўрнатилган. Адиб собиқ иттифоқ давлат мукофати, М.Қашғарий, М.Шолохов халқаро мукофатлари совриндори.
Ўтган йили Тўлапберган Қайипберганов таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан “Ижод” жамоат фонди томонидан қорақалпоқ насри карвонбошисининг танланган асарлари нашр этилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги