Бугун туғилган кун

30 апрель
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 1958 йил 30 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида туғилган.
Фарҳод Эрманов 1981 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини, 1996 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Фарҳод Эрманов фаолияти давомида қатор масъул вазифаларда ишлаб келмоқда. Хусусан, Амударё, Беруний туманларида ҳоким, Амударё тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифасида ишлаган.
Фарҳод Эрманов 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими сифатида фаолият юритмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган, қўшаётган инсонлар, давлат ва жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: 71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА