Оролбўйидан навбатдаги хуш хабар

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясидан тўлиқ тузалган яна 12 нафар бемор реабилитацияга кузатилди.
 
photo_2020-04-29_20-43-56.jpg
photo_2020-04-29_20-43-49.jpg

Мазкур шифохонада бугунги кунгача коронавирусдан соғайганлар сони 62 нафарни ташкил этмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассисларининг таъкидлашича, соғайиб чиққан беморларнинг 7 нафари Нукус шаҳридан, 3 нафари Қўнғирот туманидан, 1 нафари Қонликўл ва 1 нафари Мўйноқ туманидан бўлиб, барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олишган. Уларнинг барчаси бутунлай соғайиб, реаблитацияга кузатилмоқда.

photo_2020-04-29_20-43-45.jpg
photo_2020-04-29_20-44-00.jpg

– Юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари, ҳамшира ва санитар ходимларининг куну тун қилган меҳнати туфайли бугун тузалиб чиқиб кетяпмиз, – дейди қўнғиротлик фуқаро. – Бунинг учун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Барча муолажалар вақтида амалга оширилди. Барча шароитлар яратилган. Қолган беморларнинг ҳам тез орада соғайиб, оилалари бағрига қайтишини тилайман.

photo_2020-04-29_20-43-34.jpg
photo_2020-04-29_20-43-52.jpg

Қорақалпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасидан бундай хушхабар тарқалиши давом этмоқда. Коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролардан яна бир гуруҳи яқин кунларда бутунлай соғайиб чиқиши кутилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА