Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида АҚШ Халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти Грегори Коплей, Атлантика кенгашининг Евросиё маркази директори Жон Ҳербст ва АҚШ Миллий мудофаа университетининг Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори Браянн Тодд билан учрашув бўлиб ўтди. 
 
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси маълумотларига кўра, мутахассислар Афғонистондаги можарони сиёсий ва дипломатик йўл билан ҳал этиш юзасидан АҚШ ва Толибонлар ҳаракати ўртасида тинчлик битими имзоланаётганига ўзларининг муносабатларини билдиришди ва баҳо беришди.
Грегори Коплей, АҚШ Халқаро стратегик тадқиқотлар ассоциацияси президенти:
— Афғонистонда тинч келажакни таъминлашга қаратилган ушбу ҳужжат Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси келажаги учун жуда муҳимдир. Снимок.JPGМозори-Шариф-Ҳирот ва Мозори-Шариф-Пешовар темир йўл транспорти лойиҳаларини амалга ошириш орқали Ўзбекистон Марказий Осиёда тинчликни таъминлашда ҳал қилувчи роль ўйнаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
Тинчлик шартномаси минтақа мамлакатлари ва Афғонистон ўртасидаги касаба уюшмасини сезиларли даражада кучайтириши мумкин. Энди Ўзбекистон АҚШ, Афғонистон, Покистон ва Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматлари билан биргаликда Афғонистон ҳудуди орқали минтақанинг транспорт ва логистика тармоғини ривожлантириш бўйича самарали чораларни кўриши муҳимдир. Бу афғонларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволига ижобий таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, келишувларни бузиш хавфи йўқ эмас. Тинчлик келишувини амалга ошириш билан боғлиқ қатор хавфлар мавжудлигини тушунамиз.
Толибонлар ҳаракати томонидан бошқарилмайдиган омиллар мавжуд, кутилмаган вазиятларнинг пайдо бўлиши эҳтимоли бордир. Аммо жаҳон ҳамжамияти учун энг муҳим хабар шундан иборатки, энди биз афғон иқтисодиётини тиклаш ҳақида ўйлашимиз керак.
Ҳозир кўп нарса Толибонлар ҳаракатининг ҳукумат билан биргаликда қарор қабул қилиш жараёнларида иштирок этишига боғлиқ бўлади. Агар бу амалга ошса, нафақат Афғонистон фуқароларига, балки бутун Марказий Осиё минтақасига ҳам фойда келтиради.
Умуман олганда, шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиё яна бир бор глобал савдо, иқтисодий ва сиёсий платформага айланиб, ўзининг ривожланиш йўлини мустақил равишда белгилашга қодир эканлигига биринчи марта гувоҳ бўлмоқдамиз.
Жон Ҳербст, Атлантика кенгашининг Евросиё маркази директори:
— Ушбу келишув Афғонистоннинг келажагини белгилашда муҳимдир. Америка Президенти ўз қўшинларининг ярмини Афғонистондан олиб чиқишга қарор2.JPG қилди, бу Толибон учун Ашраф Ғани ҳукумати билан музокараларни бошлаш учун яхши сабаб бўлиши мумкин. Шартнома Толибон билан тинчликни сақлашда муҳим саналади. Шуни алоҳида таъкидлашим керакки, Ўзбекистон афғон можаросини ҳал қилишда доимо муҳим роль ўйнаган.
Шимолий таъминот тармоғининг ажралмас қисми, кўп миллатли ўзбеклар истиқомат қиладиган Афғонистон билан савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатилади.
Браянн Тодд, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё стратегик тадқиқотлар маркази профессори: 
— Ушбу келишув узоқ кутилган бўлиб, афғон можаросига ҳарбий ечим йўқлигини тасдиқлайди. Ушбу Снимок.JPGҳужжат АҚШ ҳарбий контингентининг қисқаришига, ҳукумат ва Толибон ўртасида музокаралар бошланишига олиб келадиган узоқ муддатли урушни ҳал қилиш бўйича дипломатик музокараларнинг бошланишидир.
Ўзбекистон кўплаб давлатлар қатори Афғонистондаги тинчлик жараёнларини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келади. Тошкентда Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарлари дунёга тинчлик йўлида биргаликда ишлашга тайёр эканликларини намойиш этдилар.
Абдулазиз РУСТАМОВ тайёрлади

ЎзА