Маънавият ва маърифат маркази биноси реконструкция қилинади

Яшнобод туманидаги Мудофаа вазирлигига қарашли Маънавият ва маърифат маркази биноси 1980 йилда қурилган.
Бу ерда Қуролли Кучлар ансамбли, Марказий ҳарбий оркестр, “Турон” давлат ҳарбий театри, қизлар бичиш-тикиш маркази, болалар рақс тўгараклари фаолият кўрсатади. 1200 ўринли концерт зали мавжуд. Лекин имкониятлардан тўла фойдаланилмаётган эди. Шу кунгача бинода капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмаган.
Президентимиз Яшнобод туманига ташрифи доирасида Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказига ҳам борди.
photo_2020-02-28_16-08-02.jpg
Президент марказ биносини реконструкция қилиб, ундан мақсадли фойдаланиш, давлат-хусусий шериклик асосида кўнгилочар маскан ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.
Бу ерда концертлар, байрам тадбирлари ўтказилади. Атроф ободонлаштирилиб, тадбиркорлар иштирокида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилади.
Давлатимиз раҳбари шу ердаги Авиасозлар спорт мажмуасини ҳам кириб кўрди. Унинг ҳудудини ободонлаштириш, спортсеварларга қулайликларни ошириш бўйича кўрсатма берилди.
photo_2020-02-28_16-07-59.jpg
photo_2020-02-28_16-07-56.jpg
photo_2020-02-28_16-07-58.jpg

 

З.ЖОНИБЕКОВ, ЎзА