Сенаторлар учун масъулиятли кун бошланди

Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида Президентимиз иштирок этиб, янги таркибдаги Сенат аъзоларини юксак номга сазовор бўлгани билан самимий табриклаган ва сенаторлар олдида турган вазифалар хусусида тўхталиб ўтган эди.
Иккинчи ялпи мажлисда 10 га яқин қонун ҳужжатлари кўриб чиқилиши кутилмоқда. Сенат аъзолари ички ишлар ва ташқи ишлар вазирларининг 2019 йилда тизим фаолиятига доир ахборотларини эшитади.
Ялпи мажлис иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва ногиронликни аниқлаш масалалари юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар.
Шунингдек, ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аввал юборилган парламент сўровлари натижаларини ҳам муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, иккинчи ялпи мажлисда янги сенаторлар қонун муҳокамаларига биринчи бор киришади. Хўш, улар бу ишни қанчалик уддалашади? Буни кузатамиз.

 

Н.Насриев, ЎзА