Ёшлар билан ишлашда самарали ёндашув

Нукус шаҳар 12-болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган фортепьяно, торли чолғулар, халқ чолғулари, бахшичилик, эстрада-вокал, дамли ва зарбли чолғулар, эстрада, тасвирий санъат, хореография, театр каби йўналишлари бўйича 389 нафар ўқувчи сабоқ олмоқда.
Муассаса тарбияланувчилари нуфузли ижодий кўрик-танлов ва фестивалларда катта ютуқларга эришиб келмоқда. Санъат масканида ёш иқтидор эгалари билан ишлаш тизими самарали йўлга қўйилган. Масалан, 2019 йил июнь ойида ўтказилган “Академик ва эстрада ижрочилиги” танловининг мамлакат босқичида нукуслик Муҳаммадали Одилбоев 2-ўринни эгаллади. Мактабнинг “Келажак юлдузлари” ансамбли Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган кўрик-танловда ғолиб бўлди.
photo_2020-02-08_13-41-49.jpg
photo_2020-02-08_13-41-51.jpg
photo_2020-02-08_13-41-57.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА