БМТ делегацияси билан учрашув

Парламент юқори палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси ўринбосари Светлана Ортиқованинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ёрдамчиси – БМТ Тараққиёт дастури маъмури махсус маслаҳатчиси Абдула Мар Дийе бошчилигидаги БМТ делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, мамлакатни ва умуман, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга кўмаклашиш, замон таҳдидлари ва хавфларига қарши курашиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, жумладан, Орол денгизи инқирози оқибатларини юмшатиш Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг энг долзарб вазифалари экани таъкидланди.
photo5298605882566880022.jpg
Томонлар Орол денгизи фожиаси оқибатларини юмшатиш ва Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, бу йўналишда нуфузли халқаро тузилмалар билан ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидладилар.
Жорий йил 25 октябрь куни Нукус шаҳрида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб номланган юқори даражадаги халқаро анжуман бўлиб ўтади.

 

Ф.МИРЗАКОМИЛОВА, Т.МАМАДАМИНОВ (сурат), ЎзА