Яна бир қўшма корхона фаолияти тўғрисида битим имзоланди

Мамлакатимизда “Uzenergoengineering–Assystem” қўшма корхонаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Энергетика вазирлиги ва Франциянинг “Assystem Engineeringand Operation Services S.A.S.” компанияси ўртасида имзоланган битимга кўра, ушбу қўшма корхона барча турдаги электр тармоқлари ва энергетик объектларини лойиҳалаш билан шуғулланишга ихтисослашади.
Франциянинг ҳамкор компанияси ва “Ўзэнергоинжиниринг” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида яратиладиган корхона юртимизда масъулияти чекланган жамият шаклида фаолият юритади.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг май ойида томонлар энергетика соҳаси бўйича ўзаро манфаатли техник ҳамкорлик борасида ўзаро англашув меморандумини ҳам имзолаган эди.
photo5212950976120597236.jpg

 

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА