Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳадаги корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммолари ва таклифларини эшитди.

Мутасаддиларга:

– ишлаб чиқарувчиларга Европа бозорларига чиқиш учун талаб этиладиган сертификат олишига кўмаклашиш;

– хорижий давлатлардаги савдо уйларида миллий чарм, гилам ва ипак маҳсулотларини ҳам жойлаштириш, янги савдо уйларини очиш;

– Андижон, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида ўрта бўғин ходимларини 6 ойда тайёрлайдиган марказларни ташкил қилиш;

– Кооперация порталида фақат ҳақиқий ишлаб чиқарувчилар қатнашадиган тартибни жорий қилиш  ва тадбиркорлар кўтарган бошқа масалалар ечими бўйича таклиф киритиш топширилди.

 

ЎзА