Диего Гарсия-Саян нодавлат нотижорат ташкилотлари масъуллари билан учрашди

Бугун, “Тараққиёт стратегияси” марказида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
“Фуқаролик жамиятлари институтларининг суд органлари билан ўзаро алоқаси: тажриба ва истиқболлар” мавзусига бағишланган учрашувда Ёшлар иттифоқи ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, “Журналистларни қайта тайёрлаш” маркази, “Мадад”, “Истиқболли авлод” ҳамда Ногиронлар жамияти нодавлат нотижорат муассасалари каби етакчи фуқаролик жамияти институтлари масъул ходимлари иштирок этди.
Учрашув давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ўз фаолиятлари борасида қисқача маълумотлар бердилар ҳамда Диего Гарсия-Саяннинг ННТларнинг халқаро майдондаги тажрибалари ҳақидаги билан қизиқдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари марказ томонидан Олий суд ва бошқа барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлар билан ўзаро ҳамкорликда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш бўйича фаолият олиб борилаётгани ҳақида гапирди.
photo5215513572652723330.jpg

 

ЎзА