Қанликўл ёшларига совға

Мустақиллигимизнинг 28 йиллик байрами арафасида Қанликўл тумани марказидаги 1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг реконструкция қилинган янги биноси фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда Нукус шаҳридан 80 километр олисда жойлашган Қанликўл тумани маркази янгидан қурилмоқда.
photo5393491386696837991.jpg
photo5393491386696837994.jpg
1000 ўринли стадион, 180 ўринли маданият саройи, Давлат хизматлари маркази, поликлиника, туман бандликка кўмаклашиш маркази бинолари янгидан қурилди. Ёшлар маркази, мактаб ва бошқа кўплаб ижтимоий объектларда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди.
1-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг эски биноси ўтган асрнинг 70 йилларида қурилган. Бу ерда асосан, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди ёшлари таълим олишган. Мактабда инглиз тили фани чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Кейинги пайтда ўқувчилар сони кўпайганлиги сабабли дарс ўтиш жараёнида бир қатор муаммолар келиб чиқаётганди.
photo5393491386696837995.jpg
photo5393491386696837998.jpg
photo5395324792271383342.jpg
Шуни инобатга олиб, тумандаги Саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг биноси мактабга берилди. Бинода янги ўқув йили олдидан кенг кўламли реконструкция ишлари амалга оширилди. Замонавий ўқув жиҳозлари келтириб ўрнатилди. Лаборатория хоналари зарур асбоб-ускуналар билан таъминланди.
Мухтасар айтганда, таълим масканида 510 ўқувчи замонавий шароитда ўқиши барча шароитлар яратилди.

 

З.Жонибеков, А.Абдуллаев (сурат), ЎзА