ЮНОН-РУМ КУРАШИ: Ҳамюртимиз жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори

Елмурат Тасмурадов икки бор жаҳон чемпионати бронза медали совриндори эди, энди у медаллар пробасини янада яхшилади

Кеча хабар берганимиздек, Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ўтаётган спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Элмурат Тасмуратов финал баҳсида иштирок этди. -63 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Елмурат мусобақа давомида Беларусь, Хитой, Молдова ва Украина вакилларидан устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқди. Муросасиз ва кескин ўтган жангда россиялик полвон 6:3 ҳисобида ҳамюртимиздан устун келди. Шу тариқа Тасмуратов жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан кифояланди.

Елмуратнинг бунгача икки маротаба жаҳон чемпионатларининг бронза медалларига билан тақдирланганлигини инобатга олсак, бу гал медалларнинг пробасини яхшилаганлигига гуовҳ бўлдик. Бундан ташқари Элмурат Рио Олимпиадаси совриндори ҳамдир.

Мазкур жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз ҳозирча умумий ҳолда иккита медални қўлга киритишди. Тасмуратдан ташқари эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов ушбу жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлганди.

 

ЎзА