Италияда судьяларни лотерея орқали танлаш имконияти кўриб чиқилмоқда

9

Италия ҳукумати суд тизимидаги коррупция ва гуруҳбозликка чек қўйиш мақсадида қадимги Рим анъаналарига хос қизиқарли усулни жорий этишга тайёрланмоқда. Бош вазир Жоржа Мелони бошчилигидаги консерватив ҳукумат суд тизимини тубдан ислоҳ қилиш ташаббуси билан чиқди.

Жорий йил 22- 23 март кунлари Италияда умумхалқ референдуми ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу тадбир орқали фуқаролар суд тизими бошқарув кенгаши аъзоларини тасодифий танлаш (лотерея) тизимига ўтиши масаласини ҳал қиладилар. Бу ўзгаришдан кўзланган асосий мақсад  турли сиёсий кучлар орасида юз бераётган яширин келишувларни йўқотишдир. Лотерея орқали сайланган аъзолар ҳеч қайси сиёсий гуруҳ олдида ўзини қарздор ҳисобламайди.

Мазкур ислоҳот уч асосий йўналишни қамраб олади: судья ва прокурорлар фаолияти бир-биридан бутунлай ажратилади, суд тизими бошқарув кенгаши икки алоҳида ва мустақил органга бўлинади, тизим ходимлари хато ва камчиликларини холиcона кўриб чиқувчи янги махсус интизомий суд ташкил этилади.

Ҳукумат раҳбари RTL радиосига берган интервьюсида шундай деган: Адлия Италияни тутиб турган уч асосий устундан бири. Ҳозир амалга оширмасак, бундай ислоҳот имконияти бошқа келмаслиги мумкин.

Хуллас, Италия суд тизими шаффофлиги борасида мутлақо янги босқичга кўтарилиши кутиляпти.

Ф. Яхшибоева, ЎзА