Хотин-қизлар – жамият ривожининг фаол кучи

7

Кегейли туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими А.Камалов иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан самимий табриклади.

Тадбир давомида хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрни, мамлакатимиз тараққиёти ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги хизматлари, шунингдек, таълим, тиббиёт, маданият, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган аёлларнинг самарали меҳнати эътироф этилди.

Байрам тадбири доирасида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб келаётган бир қатор хотин-қизларга миннатдорлик билдирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида юртимизнинг таниқли санъат усталари ижросидаги концерт дастури иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси