Саноат соҳасида инвеститсиявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

15

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов Хитойнинг «Xihe Metallurgy International Limited» компанияси бош директори Ван Цзюн билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида ҳудудда саноатни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган истиқболли лойиҳалар, саноат соҳасида инвестициявий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувнинг асосий йўналишлари сифатида тузни қайта ишлаш ва металлургия саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Хитойлик инвесторлар томонидан замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш орқали юқори қўшилган қиймат яратиш бўйича таклифлар билдирилди.

Вазирлар Кенгаши Раиси ўз навбатида ҳудудда инвесторлар учун яратилган қулай шароитлар, инфратузилма имкониятлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, инвестиция лойиҳаларини фаол ва самарали амалга ошириш бўйича амалий ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги