Ёш боксчилар Чирчиқ рингида

21

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида бокс бўйича 2012-2013 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича Жаҳон ва Осиё чемпионатининг совриндори, жаҳон ҳарбий ўйинлари чемпиони Мадияр Сайдрахимов шарафига халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада мамлакатимиздан ташқари қўшни Қозоғистон, Қирғиз Республикаларидан ҳам ёш боксчилар иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Кескин кечган беллашувларда республикамизда жойлашган бокс мактабларининг ҳам тарбияланувчилари иштирок этиб, унда икки спортчимиз фахрли ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. Жумладан, 52 кг вазн тоифасида рингга чиққан Қўнғирот тумани спорт мактаби тарбияланувчиси Жавоҳир Аманкелдиев ва Республика яккакураш турларига ихтисослашган спорт мактаби тарбияланувчиси +70 кг вазнда Дамир Толибаевлар кумуш медални қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Ёш боксчиларимизни ушбу мусобақага мураббийлардан Оралбай Қарлибаев ва Руслан Аметовлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси