Дунё хабарлари қисқа сатрларда

7

Қисқа, аниқ ва ишончли ахборот – глобал дунёда тезкор хабардорлик гаровидир. Бинобарин, ЎзА жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеаларни қисқа сатрларда ёритишда давом этади.

Фон дер Ляйен кескин танқидга учради

https://cdn.oko.press/cdn-cgi/image/width=3840,quality=80/https:/cdn.oko.press/2024/06/AFP__20240616__34WZ4VX__v1__HighRes__SwitzerlandUkraineRussiaConflictDiplomacyPeace.jpg

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Эрон атрофидаги зиддиятга тезкор муносабати ортидан танқидлар марказида қолди. Танқидчилар фикрича, у аслида бошқа институтлар ваколатига кирадиган ташқи сиёсат соҳасига кўпроқ аралашмоқда. Низо бошланганидан кейин фон дер Ляйен Эрон бўйича биринчи реакция билдирган европалик раҳбарлардан бўлди ва бир неча кун ичида ўнлаб дипломатик мулоқотлар ўтказди.

Бир қатор европалик депутатлар ва таҳлилчилар бу ҳолатни “ваколатларни кенгайтиришга уриниш” деб баҳоламоқда, чунки ЕИда ташқи сиёсатни расман Кая Каллас бошқаради, давлат раҳбарлари даражасида эса ЕИни Антониу Кошта ифодалайди. Шу билан бирга, айрим экспертлар фон дер Ляйеннинг фаоллигини ижобий баҳолаб, айрим давлатлар тез қарор қабул қила олмаган пайтда у “сиёсий бўшлиқни тўлдирмоқда” деган фикрни билдирмоқда.

Трамп тарифлари бекор қилиниши мумкин

https://i.abcnewsfe.com/a/4f030a76-fd4d-4df0-a8f9-f56b14206b50/trump-chart-ap-jt-250402_1743626176335_hpMain.jpg

АҚШ апелляция суди Дональд Трамп жорий қилган тарифлар бўйича ишни тезлаштиришга қарор қилди. Аввалроқ, мамлакат Олий суди 1977 йилги қонун президентга тариф жорий қилиш ваколатини бермаслигини билдириб, 2025 йилда киритилган кенг қамровли божларни ноқонуний деб топган эди. Шу сабаб, ҳукумат 130 млрд доллардан ортиқ маблағни импортёр компанияларга қайтариши мумкин. Бу мамлакат тарихидаги энг катта тариф компенсацияси бўлиши кутилмоқда.

Иш энди Қўшма Штатлар Халқаро Суди томонидан кўриб чиқилади ва қайтариш тартиби белгиланади. Ҳозиргача 2000 га яқин компания, жумладан “FedEx”, “Costco” ва бошқалар компенсация талаб қилиб судга мурожаат қилган. ЕИ компаниялари бевосита компенсация олмайди, чунки пул тарифни тўлаган америкалик импортёрларга қайтарилади, аммо қарор Европа товарлари учун бозордаги босимни камайтириши мумкин.

ЕИ энергия танқислигида Озарбайжон газига таянмоқда

Picture background

Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергетик босим шароитида Озарбайжон билан газ ҳамкорлигини муҳим деб баҳолади. ЕИнинг энергетика комиссари Дан Жoргенсен Бокуга ташрифи давомида Озарбайжон гази Европа энергетик хавфсизлигининг “муҳим устуни” бўлиб қолишини таъкидлади. Қатарда “LNG” ишлаб чиқариш тўхташи ва Ҳoрмуз бўғозидаги вазият глобал энергия таъминотига босимни кучайтирган.

Европа Россия газига қарамликни камайтириш сиёсати доирасида Озарбайжонни асосий алтернатив манбалардан бири сифатида кўрмоқда. 2025 йилда Боку ЕИ давлатларига 12,5 млрд куб метр газ етказиб берди, бу 2021 йилга нисбатан қарийб 54%га кўп. Шунга қарамай, таҳлилчилар Европа учун асосий хавф ҳозирча газ танқислиги эмас, балки нархлар кескин ўзгариши ва глобал “LNG” бозорида рақобат кучайишидир.

Японияда космос инқилоби: орбита хавфсизлигини таъминлаётган аёллар

https://japan-forward.com/wp-content/uploads/2018/10/Japan-Robot-summit-008.jpg

Японияда космос соҳасида янги технологик инқилоб шаклланмоқда ва бу жараёнда аёл мутахассислар муҳим роль ўйнамоқда. Ито Мики раҳбарлигидаги “ADRAS-J” миссияси илк бор орбитадаги космик чиқиндиларга 15 метргача яқинлашиб, уларни келажакда тозалаш технологиясини синовдан ўтказди. Мутахассислар таъкидлашича, космик чиқиндилар ўқдан 100 баробар тез ҳаракатланиши мумкин ва бу GPS, банк тизимлари ҳамда алоқа спутниклари учун катта хавф туғдиради.

Шу билан бирга, космос инфратузилмасини арзонлаштиришга қаратилган платформаишга туширилди. Компания турли ер усти станцияларини бир тармоққа бирлаштириб, кичик компанияларга ҳам спутниклар билан алоқа қилиш имконини беради. Бу ёндашув космос иқтисодиётни кенгайтириб, орбитадаги инфратузилмадан фойдаланишни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Кипрда ҳарбий ҳушёрлик: Европа давлатлари куч жўнатмоқда

Picture background

Эрондан учирилган дронлар Буюк Британиянинг Кипрдаги “RAF Akrotiri” авиабазасига йўналтирилганидан кейин Европа давлатлари оролга қўшимча ҳарбий куч жўнатишга қарор қилди. Франция Кипрга ҳарбий кема ва дронларга қарши тизимлар юборишини маълум қилди, Германия ҳам ҳарбий кема жўнатишга розилик билдирган. Шу билан бирга, Греция тўртта Ф-16 қирувчи самолётини ва икки фрегатни орол томон йўналтирган.

Кипр расмийларига кўра, дронлар Ливан ҳудудидан учирилган бўлиши мумкин ва улар ортида Ҳизбуллоҳ тургани таҳмин қилинмоқда. Ҳужум натижасида база инфратузилмасига енгил зарар етган. Бу воқеа Яқин Шарқдаги кескинлик Европага ҳам таъсир қилаётганини кўрсатиб, Кипрни минтақадаги муҳим ҳарбий ва стратегик нуқтага айлантирди.

Макрон Яқин Шарқдан французларни эвакуация қилишни бошлади

https://static.independent.co.uk/2026/03/03/19/France_Defense_30712.jpg?width=1200&height=800&crop=1200:800

Франция президенти Эммануэль Макрон Яқин Шарқдаги кескинлик кучайгани ортидан минтақадаги француз фуқароларини эвакуация қилиш бошланганини маълум қилди. Унинг айтишича, минтақада тахминан 400 мингга яқин француз бор ва улар босқичма-босқич мамлакатга олиб келинади. Илк икки эвакуация рейси тез орада Парижга етиб келиши режалаштирилган.

Макрон шунингдек, Франция минтақадаги ҳарбий базалар хавфсизлигини кучайтирганини билдирди. Дрон ҳужумларидан кейин Кипрга фрегат юборилмоқда, қирувчи самолётлар эса Бирлашган Араб Амирликларидаги объектларни ҳимоя қилмоқда. Бундан ташқари, “Charles de Gaulle” авианосеци ҳам Ўрта ер денгизи томон йўл олган бўлиб, Париж буни минтақадаги хавфсизлик ва денгиз йўлларини ҳимоя қилиш чораси деб атади.

Трамп Испанияга савдо эмбаргоси билан таҳдид қилди

Picture background

Президент Дональд Трамп Испания АҚШ ҳарбий базаларидан Эронга қарши амалиётларда фойдаланишга рухсат бермаганидан кейин Мадридга қарши тўлиқ савдо эмбаргоси жорий этиш билан таҳдид қилди. Етакчи “Испания билан барча савдони тўхтатишимиз мумкин” деб баёнот бериб, бу масала бўйича иқтисодий чоралар кўриб чиқилаётганини айтди. Айни пайт АҚШ 15 та ҳарбий самолётини Испаниядаги Рота ва Морон базаларидан бошқа жойга кўчирган.

Испания бош вазири Педро Сaнчез ҳукумати эса Қўшма Штатлар талабини рад этиб, мамлакат халқаро ҳуқуқ ва ЕИ билан келишувларга амал қилишини билдирди. Германия канцлери Фридриҳ Мерц ҳам Испанияга алоҳида босим ўтказиш мумкин эмаслигини айтди, чунки АҚШ билан тарифлар бўйича музокаралар ЕИ билан биргаликда олиб борилади. Таҳлилчиларга кўра, тўлиқ эмбарго жорий этиш учун Вашингтон Испанияни миллий хавфсизликка жиддий таҳдид, деб эълон қилиши керак.

Мусулмон Зиё, ЎзА