Ёшлар парламенти ва Жамоатчилик кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат ёшлар ўртасида экологик маданиятни ошириш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожланиш йўналишида тизимли ва самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган.
Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда қўшма ташаббуслар амалга оширилади:
➡️ экологик акциялар ва оммавий тадбирлар ташкил этиш;
➡️ танловлар, экспедициялар, семинар ва форумлар ўтказиш;
➡️ атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш;
➡️ ёшларнинг экологик онгини оширишга хизмат қилувчи тарғибот ва ахборот кампанияларини амалга ошириш.
Томонлар мазкур меморандум экологик барқарорликни таъминлаш, ёшларнинг экологик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.
Маълумот учун, Ҳамкорлик ҳужжати икки институт ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришни назарда тутади.
Зиёвуддин Нуриддинов, Дониёр Якубов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА