Франция сўнгги ўн йилликлар ичида илк бор ядровий каллаклар сонини оширади

Президент Эммануэль Макрон мамлакат ядровий арсеналини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилганини (1992 йилдан бери илк бор) эълон қилди. Унинг таъкидлашича, бу ўзгариб бораётган таҳдидлар ва геосиёсий рақибларнинг хатти-ҳаракатлари шароитида Франция тийиб туриш кучининг «кафолатланган вайронкор қудрати»ни сақлаб қолиш учун зарур.
Макрон стратегик мавҳумликни таъминлаш мақсадида, Франция бундан буён янги жанговар каллакларнинг аниқ сонини ошкор қилмаслигини таъкидлади. «Озод бўлиш учун қўрқув уйғота олиш керак, қўрқув уйғотиш учун эса кучли бўлиш лозим», — деди у.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги