Табиий газ учун қишки базавий меъёр барча ҳудудлар учун узайтирилди
23

Табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган базавий меъёр Республиканинг барча ҳудудларида 15 мартга қадар узайтирилди.
Энергетика вазирлигига кўра, бу – об-ҳаво прогнозларининг янгиланган кутилмаларига мувофиқ амаллга оширилмоқда.
«Совуқ ҳаво массаси мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларига ҳам кириши эҳтимоли туфайли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр барча ҳудудларда 2026 йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди», – дейилади расмий хабарда.
Қўшимча қилинишича, 15 мартдан кейин эса об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, зарур бўлса, қўшимча чоралар кўрилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур узайтирув фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти учун амал қилиш белгиланган эди.