Рамазон – меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва шукроналик ойи
Президентимизнинг «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Рамазон ойини «Рамазон – меҳр-шафқат, аҳиллик ва шукроналик ойи!» шиори асосида мазмунли ва савобли амаллар билан ўтказиш мақсадида ҳудудларда кенг кўламли хайрия ва ифторлик тадбирлари ташкил этилмоқда.
Шу муносабат билан, Шуманай туманида ҳам аҳолининг ёрдамга муҳтож вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.
Тадбирда Шуманай тумани ҳокими А.Аметов, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши раиси У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Отемисов ва туман бош имом-хатиби Б.Амедов иштирок этди.
Ўлар Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан барчани самимий табриклаб, ушбу тадбирлар халқимиз ўртасида меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, жисмоний имконияти чекланган ва ёрдамга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда Рамазон ойининг фазилатлари, саховат ва шукроналикнинг инсон ҳаётидаги ўрни эътироф этилиб, дуога очилган қўллар, нуронийларнинг эзгу тилаклари ва пок ниятлари ифторлик дастурхонига ўзгача файз бағишлади.

Албатта, бундай хайрли тадбирлар жамиятимизда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик қадриятларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги