Видеочелленжлар танлови ғолиблари аниқланди

Жорий йилнинг 18-27 февраль кунлари оралиғида Ҳамид Олимжон ва Зулфия Исроилованинг ҳаёти ва ижодига бағишлаб «Қўшиққа айланган тақдир» мавзусида видеочелленжлар танлови ўтказилган эди.
Танловда 10 ёшдан 18 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ ёшлар орасидан энг яхши тайёргарлик кўрган, шунингдек, Ҳамид Олимжон ва Зулфия Исроилова ижодини маҳорат билан ижро этган фаол ёшлар аниқланди.
Нукус шаҳар «Ёшлар маркази»да мазкур танлов ғолиблари аниқланиб, сифатли видеочелленж тайёрлаган 18 нафар иштирокчига ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Танлов якунида 1-ўрин Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби ўқувчиси Айжамал Шарапатдиновага, 2-ўрин Шуманай тумани 15-сонли мактаб ўқувчиси Қияс Ережепбаевга, 3-ўрин Қўнғирот тумани 12-сонли мактаб ўқувчиси Балнур Мадреямовага ва 4-ўрин ҚҚДУ қошидаги академик лицей ўқувчиси Машҳура Юлдашевага насиб этди, шунингдек, 14 номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Яқинда Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган барча умумий ўрта таълим мактаблари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ва техникумларда таълим олаётган 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчи ёшлар ўртасида «Ҳамид Олимжон ва Зулфия ижоди бугунги кунда ҳам қадрли» мавзусида асарлар танлови бўлиб ўтади.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги