ЙПХ жарима хатларини етказиш 1 мартдан тўхтатилади
15
«Ўзбекистон почтаси» АЖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун расмийлаштириладиган маъмурий баённомалар, яъни жарима хатларини етказиб беришни тўхтатди.
Маълум қилинишича, ушбу қарор Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз шаҳар тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун тегишли шартнома имзоланмагани билан боғлиқ.
Шу пайтгача ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантирилган жарима хатлари фуқароларга почта орқали етказиб бериб келинаётган эди. Эндиликда эса шартнома масаласи ҳал этилмагунча ушбу хизмат вақтинча тўхтатилган.
«Ўзбекистон почтаси» АЖ ушбу масалага доир янги тафсилотларни тақдим этиб борилишини маълум қилди.
Ҳамроз Баёнов, ЎзА