Рамазон меҳр-мурувват ойи

25

Рамазон ойида яхшилик қилиш, одамларнинг кўнглини олиш, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш, уларга мурувват кўрсатиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

Айниқса, нуронийлар, имконияти чекланган ва ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларга эътибор қаратиш Рамазон ойининг энг улуғ қадриятларидан биридир.

Муборак Рамазон ойи муносабати билан Қораўзак туманидаги файзли жойларнинг бирида нуронийлар, ўзгалар ёрдамига муҳтож ва жисмоний имконияти чекланган фуқаролар учун ифторлик дастурхони ташкил этилди.

Ушбу ифторлик тадбири Рамазон ойи руҳига мос саховат ва инсонпарварликнинг ёрқин намунаси бўлиб, унда туман ҳокими А.Баймуратов, бир қатор фаол нуронийлар ва фуқаролар, янги ойнинг бошланиши билан табриклаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси