Тўқимачилик соҳаси корхоналари вакиллари билан учрушув ташкил этилди
3
Марказий банк ташаббуси билан тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган текстиль корхоналари вакиллари иштирокида валюта бозоридаги бугунги тенденциялар ҳамда алмашув курси шаклланиш механизмларига бағишланган учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамият касб этувчи қатор масалалар, хусусан, валюта курси динамикаси ва унга таъсир қилувчи ички ва ташқи омиллар, инфляцион таргетлаш режими шароитида сузувчи валюта курсининг ўрни ва аҳамияти, ички валюта бозорини янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Тадбирда қайд этилишича, инфляцион таргетлаш сиёсати доирасида сузувчи валюта курси ташқи шокларга мослашувчанликни таъминлайди, бозор механизмларининг эркин ишлашини қўллаб-қувватлайди ҳамда макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Учрашув якунида иштирокчилар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб, давлат ва бизнес ўртасидаги конструктив мулоқотни давом эттириш муҳим эканини таъкидлади.

Ш. Маматуропова, ЎзА