Саблячи қизлар Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида ёшлар ўртасида спортнинг қиличбозлик тури бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатида сабля йўналиши бўйича жамоавий мусобақа ўз якунига етди.
Қизлар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақада қитъамизнинг энг кучли 16 терма жамоаси иштирок этиб, ўзаро беллашди. Хусусан, жамоамиз аъзолари 1/8 финалда Австралияни 45:18, ярим финалда Қозоғистонни 45:37 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.
Финалда эса, терма жамоамиз қизлари хитойлик спортчиларга ютқазиб қолди.
Қувонарлиси, мамлакатимиз терма жамоаси таркибида Эррера Лара Луиза Фернанда билан бирга, республикамиз вакилларидан Наргиза Жақсибоева, Аякўз Жумамуратова ва Наргиза Утебоевалар ҳаракат қилиб, улар Осиё чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси