Кўксув ва Аспантой аҳолиси ёшлари билан суҳбатлашди

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2026 йил 24 февраль куни ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Ёшлар куни» сифатида белгилаб берилган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Бўзатов туманида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Кўксув овул фуқаролар йиғини ҳудудида «Ёшлар куни» доирасида «Раҳбар ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.
Ўтказилган учрашувда Бўзатов тумани ҳокими Б.Уббиниязов, туман прокурори Ж.Аширбаев ва туман ички ишлар бўлими бошлиғи У.Курбанбаева, шунингдек, тегишли соҳа раҳбарлари ва ёшлар иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди. Шу билан бирга, ёшларнинг таълим, спорт ва ижтимоий масалалар бўйича таклифлари диққат билан тингланди. Раҳбарлар жойларда юзага келган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берди.
Ўтказилган «Ёшлар куни» тадбирлари ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга ва уларнинг давлат бошқарувига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Раҳбарларнинг ёшлар билан доимий алоқада бўлиши – келажак эгаларининг ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришига катта таянч бўлади.

Шу мазмундаги учрашув Аспантай овул фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги