Ёшлар ғояларини амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди

Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни «Ёшлар куни» этиб белгиланди. Бу кунда соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга чиқиб, ёшларнинг мурожаат ва муаммоларини эшитиб, ечим топиши керак бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов Тўрткўл тумани ёшлари билан учрашув ўтказиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади.
Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, таълим ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшларга мос савдо-сервис лойиҳаларини амалга ошириш, уларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиши, тадбиркорлик билан шуғулланиши ва бошқа соҳалар бўйича бугунги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувда ёшлар Вазирлар Кенгаши Раисига ўзларининг таклиф ва ташаббусларини билдириб, ёшларнинг ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги