Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Парагвай Президенти Сантяго Пеня томонидан қабул қилинди

20

Асунсён шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратовни Парагвай Президенти Сантяго Пеня қабул қилди.

Музокараларда бозорларни босқичма-босқич очиш ва ўзаро савдо имкониятларини кенгайтириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Учрашув ўтган йил декабрь ойида Шавкат Мирзиёев ва Сантяго Пеня ўртасида эришилган савдо, инвестиция, энергетика ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувларнинг давоми бўлди.

Томонлар, шунингдек, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда замонавий технологиялар ҳамда инвестицияларни жалб этиш, қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги