Азиз Абдуҳакимов “Euronews” раҳбарига “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топширди
14
Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов “Euronews” раҳбари Педро Варгас Давидга экология соҳасига оид ташаббусларни ёритиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишонини топширди. Учрашув доирасида “Euronews” раҳбари қўмита фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берган.
Томонлар ахборот ҳамкорлигини кенгайтириш, мамлакатимиз экологик кун тартибини халқаро майдонда тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича қўшма медиа-лойиҳалар амалга ошириш истиқболини муҳокама қилдилар. Шунингдек, глобал иқлим кун тартиби доирасида республикамиз ташаббусларига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилиш, экологик маданиятни ошириш ва “яшил” ривожланиш ғоясини оммалаштириш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди. Ташриф доирасида меҳмонлар учун қўмита тизими бўйича таништирув экскурсияси ташкил этилди.
Ф. Яхшибоева, ЎзА