Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди

30

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев раҳбарлигида Хўжайли туманини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказилди.

Ўтказилган йиғилишда республика муассаса-ташкилот раҳбарлари, туман мутасаддилари, маҳалла фаоллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масалалар доирасида жорий йилда туманда амалга оширилиши белгиланган чора-тадбирлар, режадаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, аҳоли фаровон ҳаётини таъминлаш, камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, янги иш ўринлари яратиш, ёшларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга, тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш борасидаги режалар кенг муҳокама қилинди.

Бунда шунингдек, Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ёрдам маблағлари ва ёшлар учун берилган имтиёзлардан самарали фойдаланиб, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, маҳаллаларда микро ва кичик лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш каби долзарб масалалар ҳақида сўз юритилди.

Йиғилиш якунида олдиндаги режалар белгилаб олиниб, мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди ва вазифалар тақсимланди.

                                                                  Қорақалпоғистон ахборот агентлиги