Арзонлаштирилган ярмаркаларда нархлар барқарорлиги таъминланмоқда

17

2026 йилнинг 17 февралидан 23 мартигача бўлган даврда республикамиздаги барча арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларида нархлар барқарорлиги бўйича жамоатчилик мониторинги олиб борилмоқда.

Президентимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи давомида аҳолининг барқарор ва арзон нархдаги маҳсулотлар билан таъминланишини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида янги буйруқ қабул қилинган эди.

Ушбу буйруқ асосида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси шаҳар ва туман жамиятлари 2026 йилнинг 17 февралидан 23 мартигача бўлган даврда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ўрганиб, тегишли тартибда юқори турувчи ташкилотларга маълумотларни тақдим этиб бормоқда.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги