Жўқорғи Кенгес Раиси бир гуруҳ фаол ёшлар билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев Нукус шаҳрида ўз ташаббуслари ва стартап лойиҳалари билан фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар билан учрашди.
Ўтказилган учрашувда дастлаб республикамиз раҳбари мамлакатимиз Президентининг алоҳида эътибори билан ёшларга яратилган имкониятлар ҳақида кенг тарзда маълумот берди. Шу билан бирга, бундай имкониятлардан ўринли фойдаланиб, юқори натижаларга эришаётган ёшлар сони ортиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди.
Шундан сўнг, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш, ўз ғояларини рўёбга чиқариши учун давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган имкониятлар ва алоҳида имтиёзлар ҳақида мутасаддилар томонидан маълумот берилди.
Ўз навбатида, ёшлар Президентимизнинг бундай юксак ишончи ва ёшларга кўрсатаётган оталарча ғамхўрлиги учун ўзларининг чуқур миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, яқиндан мулоқот тарзида ўтказилган учрашувда ёшлар томонидан бир қатор муҳим ташаббуслар кўтарилди. Ҳар бир билдирилган таклиф белгилаб олиниб, ушбу ғояларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги