Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ёдга олинди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида ўзбек адабиётининг атоқли намояндаси, халқ шоираси Зулфия Исроилованинг 111 йиллигига бағишланган «Қизинг гўзал бўлсин, шоира бўлсин» номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – ёшларга шоир ҳаёти ва ижодий меросини янада яқиндан таништириш, уларнинг қалбида адабиётга бўлган меҳр ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантиришдан иборат.
Тадбирда олий таълим муассасалари талабалари иштирок этиб, дастур доирасида шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар, шеърларидан намуналар, шунингдек, талабалар томонидан бадиий чиқишлар ташкил этилди.

Тадбир якунида талабалар музей экспонатлари билан танишиб, фикр алмашди.
Айзада Смайлова,
ҚДУ журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.