Ўзбекистон нуфузли «VETA Awards» халқаро мукофоти билан тақдирланди

19

Ўзбекистон туризм ва меҳмонхона бизнеси соҳасидаги энг йирик ва нуфузли мукофотлардан бири — «VETA Awards» халқаро мукофотига сазовор бўлди. Тантанали тақдирлаш маросими кеча, 24 февраль куни куни Нью-Деҳли шаҳрида бўлиб ўтди.

“VETA Awards” мукофоти туризм ва меҳмондўстлик саноатига ихтисослашган етакчи «Versatile Media» компаниясининг асосий платформаси ҳисобланади. 2013 йил январь ойида ташкил этилган ушбу компания туризм соҳасидаги долзарб янгиликлар ва асосий тенденцияларни ёритади.

“VETA Awards” мукофоти SATTE билан ҳамкорликда ўтказилиб, туризм соҳасидаги жаҳон етакчилари ва асосий миллий иштирокчиларни ягона B2B платформасида бирлаштиришни мақсад қилган. Ушбу мукофот люкс саёҳатлар ва меҳмондўстлик соҳасидаги илғор тажриба, инновациялар ҳамда йирик ютуқларни эътироф этиш учун хизмат қилади.

Ўзбекистонга мазкур нуфузли мукофотнинг берилиши мамлакат туризм соҳасининг жадал ривожланаётгани, дунё бозоридаги ўрни мустаҳкамланиб бораётгани ва жаҳон сайёҳлик ҳамжамияти томонидан қизиқиш ортиб бораётганининг муҳим халқаро эътирофи бўлди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА