Насос станцияларидаги галдаги ишлар муҳокама қилинди

16

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида насос станцияларида режа-кўрсатмаларнинг бажарилишини муҳокама қилишга бағишланган семинар-йиғилиш ўтказилди.

Хусусан, семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган режа-кўрсатмаларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, электр энергиясидан белгиланган лимитлар доирасида самарали фойдаланиш, насос ускуналарини мавсумий таъмирлаш тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, шунингдек, объектларга тегишли кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Ж.Халмуратов ва бошқа мутахассислар томонидан суғориш мавсумида насос станцияси ходимларига юклатилган асосий вазифалар, электр энергиясидан тежамли ва оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш тартибига қатъий амал қилиш бўйича белгиланган топшириқлар ҳақида тушунчалар берилди.

Семинарда ҳозирги кунларда амалга оширилаётган шўр ювиш тадбирини уюшқоқлик билан ўтказиш, мавсум давомида насос станцияларининг барқарор ва самарали ишлашини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги