Алимент тўловчиларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди

Беруний тумани прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси туман бўлими ташаббуси билан вояга етмаган фарзандлар таъминоти учун жавобгар бўлган алимент тўловчиларда тўлов маданиятини ошириш, уларни иш билан таъминлаш, алимент тўловларига оид ҳуқуқий маслаҳатлар ва уларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган тадбир ўтказилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, суд қарорларига кўра алимент тўловчи шахсларнинг сони ўтган йилга нисбатан 100 нафарга ошганлиги таъкидланиб, алимент тўламаган шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилиши юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Шу куни, ишсиз алимент тўловчиларни иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 13 нафар қарздорга ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Бундан ташқари, 9 нафар алимент тўловчи тиббий кўрикдан ўтказилди ва 11 нафар фуқаронинг алимент ундирувига оид мурожаати қабул қилинди.


Шунингдек, тадбир доирасида жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди судьяси И.Алланиязов томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, унда алимент тўлашдан мунтазам равишда буйин товлаб келган 5 нафар шахснинг жавобгарлик масаласи ҳал қилинди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги