Тарбиячи ишига тикланди

20

Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 2026 йил 7 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, фуқаро К.Н.ни Беруний тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 52-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотидаги аввалги иш жойига тиклаш белгиланган.

Бироқ жавобгар суд қарорининг ижросини таъминламагани сабабли фуқаро К.Н. суд ҳужжатининг ижросини таъминлаб беришини сўраб, Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлимига мурожаат қилган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бўлим давлат ижрочиси ташкилот раҳбарига ҳужжат ижроси таъминланиши лозимлиги, унинг ижросини таъминламаслик оқибати ҳақида огоҳлантириш берган. Шундан сўнг 52-сонли мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг 2026 йил 10 февралдаги буйруғига кўра, фуқаро ўзининг аввалги иш жойига тарбиячи бўлиб қайта тикланди.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги