Саблячиларимиз бронза медалини қўлга киритди

Индонезиянинг Жакарта шаҳрида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Чемпионатда қитъамизнинг энг кучли Япония, Корея, Гонконг, Қозоғистон, Таиланд, Ҳиндистон ва Эрон давлатининг терма жамоалари билан бир қаторда мамлакатимиз ўсмир ёшлари ҳам иштирок этмоқда.
Жумладан, сабля бўйича қизлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳамюртимиз Аякўз Жумамуратова ярим финалга қадар етиб бориб, чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Хусусан, ярим финалгача бўлган баҳсларда 1/32 финалда Аякўз қозоғистонлик Наргиз Сайдуллаевани 15:6, 1/16 финалда япониялик Оока Шиони 15:10, 1/8 финалда австралиялик Зара Джамирзени 15:10 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди.

Ярим финалда эса хитойлик Ванг Ченюга ютқазиб қўйди.
Шунингдек, ушбу чемпионатда терма жамоамиз аъзоси Херрера Лара Луиса Фернанда ҳам бронза медалини қўлга киритди.
Чемпионат ҳали давом этмоқда.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси