Ёшлар гиёхвандликка қарши

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ўзбек филологияси ҳамда География ва табиий ресурслар факультетлари билан ҳамкорликда «Биз ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз» мавзусида ёшлар ўртасида гиёхвандлик, кибермаданиятни ошириш ва фирибгарлик жиноятларининг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешова, Адлия вазирлиги сектор бошлиғи Н.Бердиниязова, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий маркази наркология хизмати нарколог шифокори М.Ержанова, университет масъуллари ва факультет тюторлари иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ёшлар онгида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни турли зарарли иллатлардан асраш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири эканини таъкидлади.
Ёшларни ҳар қандай иллатлардан ҳимоя қилиш муқаддас бурчимиз. Лекин ёшларнинг ўзи ҳам онгли равишда ҳар қандай жиноятчилик, гиёҳвандлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлардан ўзларини тийишлари керак.

Тадбирда гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари талаба-ёшлар томонидан саҳна кўринишлари орқали ёритилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Айзада Смайлова,
ҚДУ журналистика таълим йўналиши 2-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги