Қонликўлда ҳиндистонлик ўқитувчилар дарс ўтади

11

Қонликўл туманида таълим сифатини янада ошириш, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини халқаро тажриба асосида ривожлантириш мақсадида Янги Ўзбекистон массивидаги 25-сонли умумтаълим мактабига Ҳиндистон давлатидан хорижий мутахассис – ўқитувчи Саини Аканша хоним, унинг турмуш ўртоғи Амир Али жаноблари ташриф буюрди.

Туман ҳокими Б.Султонов ушбу хорижлик педагоглар хонадонида бўлиб, шароитлар билан танишди. Таълим жараёнига замонавий ўқитиш методикаларини жорий этиш, инглиз тили ва аниқ фанлар бўйича халқаро тажрибаларни татбиқ этиш, ўқувчилар билимини халқаро стандартлар асосида баҳолаш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий мутахассисларни қутлар экан, бундай ташаббуслар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашга хизмат қилишини таъкидлади.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги