Фуқаролар мурожаати диққат марказида

Шуманай туманида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Б.Отемуратов раҳбарлигида фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда, Шуманай тумани ҳокимининг ўринбосари А.Бекмуратов, муассаса, корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Қабул давомида бандлик, ижтимоий ҳимоя, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди. Айрим мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди, ижроси вақт талаб этадиган масалалар бўйича мутасадди ташкилотлар мутасаддиларига аниқ топшириқлар берилди.



Шунингдек, фуқароларнинг ҳар бир мурожаати пухта ўрганилиб, уларни ҳал этишда очиқлик, шаффофлик, тезкорлик ва адолат тамойилларига қатъий риоя қилиниши таъкидланиб, фуқароларни қабул қилиш вақтида кўтарилган масалалар назоратга олиниб, масъулларга қисқа муддатда ечим топиш топшириғи берилди.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги