Саманбойда ички йўллар таъмирланмоқда

Нукус туманининг «Саманбай» овул фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли учун яна бир муҳим инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ҳудуддаги ички йўллар ҳолатини яхшилаш, аҳолига қулай ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитини яратиш мақсадида маблағ ажратилди.
Ушбу лойиҳа доирасида ОПЕК халқаро жамғармаси томонидан 8 миллиард 600 миллион сўм маблағ йўналтирилиб, жами 15 километр ички йўлларни асфальт қилиш режалаштирилган.
Айни пайтда қурилиш ишлари «Adham Hamdam oil сервис» масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилмоқда. Мутахассислар томонидан йўл пойини тайёрлаш, текислаш ва замонавий асфальт қопламасини ётқизиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида аҳоли ҳаётида транспорт ҳаракати учун қулай шароит яратилади, мактаб, боғча ва тиббиёт муассасаларига бориш осонлашади, тез тиббий ёрдам ва бошқа хизматлар ҳаракати тезлашади ва шунингдек, ҳудуднинг инвеститсиявий жозибадорлиги ва иқтисодий фаоллиги ошади.



Ички йўлларни асфалтлаш ишлари нафақат инфратузилмани яхшилаш, балки аҳоли турмуш даражасини ошириш, қишлоқ ҳудудларини замонавий қиёфага келтириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги