Ҳар ҳафтанинг пайшанбаси “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди
10

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кўксарой” қароргоҳида ёшлар билан давом этаётган мулоқотида таъкидланди.
Мамлакатимизда ҳар ҳафтанинг пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни” бўлиши белгиланди.
Шу куни соҳага масъул раҳбарлар маҳалла, мактаб ва техникумларга бориб, ёшларни эшитади ва муаммосини ҳал қилади.
Ҳокимлар ёшларбоп савдо-сервис лойиҳаларини қилади, ёшларнинг таълим олиши, спорт билан шуғулланиши, касб ва тил ўрганиб, ишга кириши ёки тадбиркорлик билан шуғулланишига кўмаклашади, стартапчилар билан учрашувлар ўтказиб, алоҳида маблағ ва грантлар ажратади.
Энг яхши томорқачи, фермер, саноатчи, стартапчи, ижодкор, маънавият ва бошқа соҳалардаги ёшлар учун қизиқарли мавзуларда танловлар ва ярмаркалар ўтказилади.
ЎзА