Танловнинг маҳалла босқичи давом этмоқда

10

ЎзЛиДеП Тахтакўпир тумани Кенгаши томонидан ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган «Маҳалланинг тадбиркор аёли» танловининг тумандаги маҳалла босқичи ташкил этилди.

Танлов тумандаги «Ўзбекистон,» «Мустақиллик,» «Ойдин йўл,» «Давр» МФЙ ва А.Адилов номидаги ОФЙда маҳалла босқичи ташкиллаштирилган ҳолда ўтказилди. Танловда тадбиркор ва ҳунарманд аёллар ўз тажрибалари ва қўл меҳнати намуналари билан иштирок этди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ғолибликка номзодларнинг амалий ишлари билан яқиндан танишиб, шу кунгача эришган ютуқлари, имкониятлари ва келгусидаги режалари ўрганилди.

Танлов якуни бўйича «Ўзбекистон» маҳалласидан фермер Жазира Даниярова, «Мустақиллик» маҳалласидан миллий кийимлар тикувчиси Лаззат Баймурзаева, «Ойдин йўл» маҳалласидан ёғоч маҳсулотларидан миллий асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи Жанат Қолқанатова, «Давр» маҳалласидан Ҳурлиман Утениязова ва А.Адилов овул фуқаролар йиғинидан ҳунарманд Назигул Алламуратова маҳалла фуқаролар йиғинидан иштирок этди.

 

                                                              Қорақалпоғистон  ахборот агентлиги