Ёш футболчиларимиз халқаро турнир чемпиони

Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикаси футбол академиясининг 2013 йилда туғилган ўсмир ёшлари Қирғиз Республикасида ўтказилган «AFIM WINTER CUP» U13 халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этиб, бир неча жамоаларни мағлубиятга учратган эди.
Бугун ушбу турнирда энг сўнгги тур ўйинлари ўтказилиб, унда Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси жамоаси Андижон вилоятининг «Спартак Андижон» клуби тарбияланувчилари билан ўзаро ўйинга тушди.
Турнир ғолиблигини аниқловчи ушбу ўйинда ёш футболчиларимиз ўз рақиблари дарвозасига жавобсиз 15 та гол уришга муваффақ бўлди ва турнирнинг бош соврини билан тақдирланди.
«Энг яхши мураббий,» Фаррух Аразгелдиев «Энг яхши ўйинчи» номинациясига лойиқ топилди.
Жамоамиз футболчиларини бу мусобақага мураббийлардан Жеткербай Қайипназаров билан бирга Серик Ахметалиев ҳам тайёрлади.
Адилбай Оразов,
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси