Ёш футболчиларимиз «Барселона» клуби академияси тарбияланувчиларини енгди

8

Айни кунларда Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида футбол бўйича «AFIM WINTER CUP»- U 13 халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада маҳаллий футбол академияларидан ташқари мамлакатимизнинг ёш футболчилари ҳам иштирок этиб, ғолиблик учун ўзаро беллашмоқда.

Хусусан, ушбу турнирда иштирок этаётган Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси жамоаси дастлабки турда «Андижон» клуби тарбияланувчилари билан ўйинга тушиб, уларни 11:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 2-турда майдон эгалари билан 1:1 ўйнади. 3-турда эса, республикамиз футболчилари Қирғиз Республикасида жойлашган Каталониянинг «Барселона» клубининг «BARCA ACADEMY» жамоаси билан ўйнаб, ўз рақибларини 2:3 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди.

– 4-турда эса, жамоамиз аъзолари Фарғонанинг «Нефтчи» клуби тарбияланувчиларини 9:1 ҳисобида енгиб чиқди, – Қорақалпоғистон Республикаси футбол академияси директори Дамир Искендеров. – Энди бугун сўнгги турда жамоамиз Андижон вилоятининг «Спартак-Андижон» клубига қарши ўтказади.

Ёш футболчиларимизни ушбу мусобақага академия мураббийларидан Жеткербай Қайипназаров ва Серик Ахметалиевлар тайёрлади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси