Ерназар «Катта дубулға » турнирида беллашади

15

27 февраль – 1 март кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтади.

Мусобақада дунёнинг кўплаб мамлакатларидан кучли полвонлар иштирок этиши кутилмоқда. Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та вазн тоифаси бўйича иштирок этади. Айни пайтда терма жамоамиз полвонлари мусобақага пухта тайёргарлик кўрмоқда.

Республикамиз спорт мухлислари учун маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, ушбу мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси таркибида -100 кг вазнда Ерназар Сарсенбаев ҳам иштирок этиб, ғолиблик учун курашади.

Адилбай Оразов,

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги шарҳловчиси